1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси вакиллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика онкология илмий маркази болалар бўлимига ташриф буюрди. Бу ҳақда жамоанинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
Ташрифдан кўзланган мақсад бемор болакайларга совғалар улашиб, уларнинг кўнглини кўтариш эди. «Локомотив» бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов, футболчилар Тимур Кападзе, Иван Нагаев, Маъмур Икромов, Сергей Прохоров, Олег Зотеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Садриддин Абдуллаев, жамоа маъмури Бахтиёр Исмоилов ва Улуғбек Усмонхўжаев, шифокор Аброр Пирриев ҳамда массажчи Абдураҳим Саримсоқовлар илмий марказда даволанаётган болалар билан мулоқот қилди.
Шунингдек, болаларни таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов қутлади.
Изоҳ (0)