Россия Федерацияси спорт вазири Виталий Мутко Биринчи каналнинг «Познер» кўрсатувида мамлакат допинг можароларига аралашиб қолгани учун шахсан жавобгар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ўзимдан айбни соқит қилмайман, спорт соҳасидаги сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавоб берганлигим сабабли тўлиқ масъулият зиммамда деб биламан. Агар нимадир юришмаётган бўлса, бунинг учун шахсан жавобгарман ва бундан яширинишни истамайман», — дея таъкидлаган вазир.
Кейинги бир ярим йил мобайнида мамлакат спорти допинг билан боғлиқ айбловлар остида қолди ва бу Россия ҳамда Москва антидопинг агентликлари фаолияти тўхтатилиши, енгил атлетикачилар халқаро мусобақалардан четлатилишига олиб келди. Давлат идоралари Сочидаги қишки Олимпиада чоғида допинг намуналари билан боғлиқ фирибгарликларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)