Таиландлик машҳур қўшиқчи Тханат Тханаватчаранон монархияни ҳақорат қилгани учун 1 июнь куни Бангкок жиноий суди томонидан етти йил-у олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм этилди, деб ёзади «ТАСС».
Том Данди тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда 2014 йилда сиёсий митингдаги чиқишидан сўнг ҳибсга олинган эди. Суд ҳукмига кўра, митингда у «монархия учун ҳақоратли гапни айтган». Тханаватчаранон судда ўз айбини тан олди.
Таиланд қироллигининг Жиноят кодекси 112-моддасига мувофиқ, монархияга нисбатан бундай тажовузкорликлар 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси билан жазоланади.
Изоҳ (0)