Жанубий Корея пойтахти Сеул яқинида метро қурилиши чоғида портлаш юз берди, деб ёзади «Интерфакс». Оқибатда камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна ўн киши яраланди.
Портлаш 15 метр чуқурликда қурилаётган туннелда содир бўлди. Марҳум ишчилардан бирининг жасади ер юзасига отилиб чиқди, портлаш қанчалик кучли бўлганини шундан билиш мумкин, деб ёзади нашр.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқлангани йўқ.
Изоҳ (0)