Нью-Йорк агломерациясида (Нью-Йорк, Нью-Жерси ва Коннектикут штатларини бирлаштирувчи минтақа) Зика вирусига чалинган илк чақалоқ туғилди. Бу ҳақда 31 май, сешанба куни Fox News телекомпанияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Қизалоқ Нью-Жерси штатидаги тиббий марказлардан бирида ривожланмаган мия ҳажми билан дунёга келди, бу эса вирус оқибати бўлиши мумкин. Шифокорлар болада инфекциянинг энг хавфли асорати бўлган микроцефалияни тасдиқлади. Унда бошқа туғма касалликлар ҳам қайд этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қизалоқнинг 31 ёшли онаси ҳомиладорлик чоғида Гондурасда бўлганида вирусни юқтириб олган. АҚШга келгунча унда икки—уч кунда ўтиб кетган теридаги тошмалардан ташқари касаллик аломатлари кузатилмаган.
Ҳозирда АҚШда Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ 591 ҳолат тасдиқланган. Барча беморлар бошқа мамлакатларга саёҳати давомида вирусни юқтириб олган.
Изоҳ (0)