Нигерия жануби-шарқида ўтказилган намойиш давомида камида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Намойиш 1967—1970 йилларда муслақиллигини эълон қилган Биафра вилоятида қуролли можаро бошланганлигининг навбатдаги йиллигига тўғрилаб ўтказилди.
AFP агентлигининг маълум қилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари Анамбра ва Delta штатларида намойиш иштирокчиларига қарата ўт очган. Ҳозирги пайтга қадар ўн кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган.
Турли этник гуруҳлараро қарама-қаршиликлар ва Биафра Республикаси ташкил топганлигини маълум қилган бир қатор провинцияларнинг ажралиб чиқишга уриниши натижасида юзага келган қуролли можаро 1967 йилнинг июлидан 1970 йилнинг январига қадар давом этган. Турли манбаларга кўра, можаро оқибатида 700 мингдан 3 миллионгача киши қурбон бўлган.
Изоҳ (0)