НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Польшада 8—9 июль кунлари бўлиб ўтадиган альянс саммитига тайёргарликни муҳокама этиш учун икки кун давомида Варшавада бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Саммит НАТО ҳам шарқ, ҳам жанубда мисли кўрилмаган қаршиликларга дуч келаётган пайтда ўтказилиши»ни таъкидлаган Столтенберг тузилма учун асосий таҳдид сифатида Россия ва муҳожирлар билан боғлиқ инқирозни кўрсатган.
Столтенберг альянс Украина, Молдавия, Грузия, Ироқ, Иордания ва Тунисни қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди, бироқ Варшавадаги саммитда қабул қилинадиган қарорларга ойдинлик киритмади. Бош котибнинг айтишича, уларнинг муҳокамаси давом этмоқда.
Изоҳ (0)