Хитойнинг Хэнань провинциясида жойлашган корхоналардан бирида портлаш юз берди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, China News Service агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Аньян уездида 31 май, сешанба куни эрта тонгда юз берди. Турли материалларни майдалаш учун қўлланувчи Раймонд тегирмонида зарраларнинг детонацияси юз берганлиги тахмин қилинмоқда.
Портлаш оқибатида яна тўрт киши яраланган. Ҳозирги пайтда воқеа жойида полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)