Ал-Фаллужа шаҳрини ИШИД гуруҳидан озод этишда иштирок этаётган Ироқ хавфсизлик кучлари жангарилар ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлди. Улардан 75 нафари йўқ қилинган, дея хабар беради «ТАСС».
«ИШИД 31 май, сешанба куни хавфсизлик кучларига қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди. Гуруҳнинг 100 га яқин аъзоси Ал-Фаллужа марказидан шаҳар жанубидаги Ан-Науймия тумани томонга қараб юрган. Хавфсизлик кучлари ҲҲК ва армия авиацияси ҳаводан берган ёрдам натижасида ҳужумнинг олдини олиш ва 75 нафар жангарини ўлдиришга эришди», — дея таъкидлаган аксилтеррор операцияси қўмондони Абдулваҳҳоб ас-Саидий.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)