Афғонистоннинг Қундуз вилоятида «Толибон» жангарилари «уч ёки тўрт автобус»нинг 16 нафар йўловчисини қатл этди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, AFP маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Жангарилар 16 йўловчини ўлдирди, яна 30 киши гаровга олинган», — дея таъкидлаган вилоят губернатори матбуот котиби. Айни пайтда, полиция фожиа қурбонлари сони 17 кишига етганлигини билдирмоқда.
Олдинроқ Қундузда жангарилари 192 кишини қўлга олгани, улардан 100 нафари озод қилиниб, саккиз нафари ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)