Кливдендда (АҚШ) полиция офицери Жеймс Гротенрэт болалигида тўплаган «Покемонлар» карточкалари коллекциясини шундай тўпламини ўғирлатиб қўйган 9 ёшли болага ҳадя қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Брайс исмли бола 6 ёшидан коллекциясини йиғиб келади. Дўстига янги карточкаларни кўрсатиш учун йўл олганида «Покемонлар»солинган альбомини ўғирлаб кетишди.
Полиция тезда ўғрини топди (ўсмир билан ота-онаси ва полиция тарбиявий суҳбат ўтказди), бироқ альбомдаги айрим карточкалар йўқотилганди. Шунда 26 ёшли зобит ўзининг эски коллекциясини Брайсга беришга қарор қилди.
«Коллекция мен учун бебаҳо, бироқ ҳозир уларни мендан ҳам кўпроқ қадрлайдиганга берганим афзал», — дея маълум қилган Жеймс Гротенрэт.
https://youtu.be/VYFwQVKCe58
Изоҳ (0)