ОПЕКнинг янги бош котиби лавозимини Индонезия вакили эгаллаши мумкин. Бу ҳақда 27 май, жума куни Венадаги дипломатик манба «Интерфакс» нашрига хабар берганлиги маълум қилинмоқда.
Нашр манбаси ушбу масала бўйича умумий келишувга картелга аъзо мамлакатларнинг июндаги учрашувида эришилишини маълум қилган.
«Бўлажак учрашувда янги бош котибнинг сайлови ўтказилади ва унда умумий келишувга эришилиши мумкин», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Агентлик манбаси, шунингдек, Индонезия вакилининг янги бош котиб лавозимини эгаллаш эҳтимоли катта эканлигини қўшимча қилган.
ОПЕКнинг амалдаги раиси Абдулла Салим ал-Бадрининг ваколати декабрда тугаганди, аммо янги бош котиб номзоди бўйича келишувга эришилмагани боис у 2016 йилнинг июнигача бош котиб вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)