Мадриднинг «Реал» жамоаси форварди Криштиану Роналду агар унинг ўғли «Барселона»да тўп сурадиган бўлса, буни тўғри қабул қилишини айтди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар бермоқда.
«Агар ўғлим бир кун келиб ‘Барселона’да тўп сурадиган бўлса, буни тўғри қабул қиламан. Аммо, ўйлашимча бунинг иложи йўқ. Ахир ўғлимда отасининг генлари бор», – деди португалиялик футболчи.
Маълумот ўрнида, Роналдунинг ўғли 2010 йилнинг 17 июнида суррогат она орқали дунёга келган.
Изоҳ (0)