Бугун, 27 май куни «Манчестер Юнайтед» жамоаси португалиялик мураббий Жозе Моуриньони клубга расман бош мураббий этиб тайинлади. Манкунианлар расмий сайти 53 ёшли мутахассиснинг тайинланиши борасидаги илк фикрларини эълон қилди.
«‘Манчестер Юнайтед’ бош мураббийи бўлиш ўзгача шараф. Ушбу клубни бутун дунёда танишади ва унга мухлислик қилишади. ‘МЮ’да бошқа клубларда кузатилмайдиган сирлилик ва романтика бор. ‘Олд Траффорд’га доим яқин эканимни ҳис қилардим. Мазкур майдон фаолиятимга боғлиқ бўлган кўплаб хотираларга мезбонлик қилган, унинг мухлислари эса яхши муносабатда бўлган. Мен мухлислар кутаётган мураббий бўлишга ва келаётган йилларда улар мени қўллаб-қувватлашига умид қиламан», – деди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи Лондоннинг «Челси» клуби бўлган. У қониқарсиз натижалари учун 2015 йилнинг декабрь ойида «Челси» бош мураббийлигидан озод этилганди.
Изоҳ (0)