Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Apple раҳбари Тим Кук XVIII асрда чизилган расмда iPhone’ни кўргани ҳақида ҳазиллашди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда у Амстердамда бўлиб ўтаётган Startup Fest конференциясида айтиб ўтди.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

Рақамли сиёсат бўйича собиқ еврокомиссар Нели Круснинг у iPhone қаерда ва қачон ихтиро қилинганини билиш-билмаслиги ҳақидаги саволига жавобан, Apple раҳбари Рейксмюсеумдаги картиналардан бирида смартфонга ўхшаш буюмни кўрганини айтди.

«Кечаги кунга қадар биламан, деб ўйлардим. Кеча Нели Рембрандтнинг асарларини томоша қилишга олиб борди ва картиналардан бирида кўрган нарсамдан ҳайратга тушдим. Улардан бирида iPhone бор эди», — дея аниқлик киритди Кук.

Крус аудиторияга картинанинг суратини кўрсатди. «Мен iPhone қачон ихтиро қилинганини биламан деб ўйлардим, энди бунга унчалик ишончим комил эмас», — дея қўшиб қўйди Тим Кук.

CNBC таъкидлашича, аслида гап Рембрандтнинг эмас, голландиялик рассом Питер де Хохнинг 1760 йилда чизилган асари ҳақида бормоқда. Картина «Эркак даҳлизда аёлга мактуб узатмоқда» деб номланади. Эркакнинг қўлидаги хат узоқдан iPhone’ни эслатади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади