Startup Fest конференциясида журналистлар Alphabet (Google тегишли бўлган тузилма) директорлар кенгаши раиси Эрик Шмидтни суратга туширди ва унинг қандай смартфондан фойдаланишидан хабар топди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Шмидт, кутилганидек, Nexus эмас, умуман бошқа иккита смартфон тутиши маълум бўлди.
Директорлар кенгаши раҳбари Google’нинг асосий рақобатчисига тегишли iPhone 6s’дан фойдаланишини тан олди. Жанубий Кореяга ташрифи чоғида ҳам уни шу смартфон билан кўришган.
Шмидт, шунингдек, иккинчи смартфони Samsung Galaxy S7 эканлигини ва айнан уни афзал кўришини айтди. У журналистлар эътиборини S7’нинг батареяси яхшироқ эканлигига қаратди. «iPhone’дан фойдаланадиганлар менинг ҳақлигимни билади», — деди у.
Изоҳ (0)