Қуёш батареяларида ишловчи Solar Impulse 2 самолёти АҚШ узра парвозини давом эттирмоқда. «ТАСС»нинг лойиҳа ташкилотчиларига таяниб маълум қилишича, Андре Боршбер ва Бертран Пикар бошқарувидаги самолёт Огайо штатидаги Дейтон шаҳри аэропортидан учиб чиқиб, Пенсильвания штатидаги Лихай-Вэлли аэродромига йўл олди.
24 май куни лойиҳа муаллифлари тизимдаги нуқсон туфайли Дейтондан учиб чиқиш бир суткага кечиктирилганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)