Apple раҳбари Тим Кук Ҳиндистоннинг NDTV телеканалига берган интервьюсида iPhone’лар нархи АҚШдан ташқарида ортиқча оширилган бўлиши мумкинлигини айтди, деб ёзади Meduza.
Журналистнинг iPhone нархи Ҳиндистонда долларга чаққанда ҳам баланд эканлиги, шу билан бирга, АҚШдан ташқарида унинг барча функциялари ҳам ишламаслиги ҳақидаги фикрига жавобан, Кук солиқ ва божлар iPhone нархини ҳақиқатан ҳам «жуда баланд» қилаётганини айтди.
«Бизнинг рентабеллигимиз Ҳиндистонда сезиларли даражада пастроқ, бироқ тан оламанки, нархлар баланд. Биз аста-секинлик билан нархни имкони борича пасайтириш учун чоралар кўрмоқчимиз», — деди у. Кук таъкидлашича, Apple смартфонларни арзонлаштириш учун сифатни пасайтириш йўлидан бормоқчи эмас.
Изоҳ (0)