Миср EgyptAir компаниясига қарашли A320 лайнери ҳалокатга учраган ерга сув ости кемасини йўллади. У самолётнинг борт ўзиёзарларини қидириш операциясига қўшилади, деб хабар бермоқда Meduza.
Мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий берган маълумотга қараганда, нефть вазирлигига тегишли сув ости кемаси уч минг метр чуқурликка шўнғий олади.
Эслатиб ўтамиз, MS804 рейси билан Париждан Қоҳирага учаётган EgyptAir авиакомпаниясининг Airbus A320 самолёти 19 май тонгида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан ғойиб бўлган эди. Унинг бортида 66 киши бўлган. Кейинроқ денгиздан самолёт бўлаклари топилди.
Изоҳ (0)