Уилтшир графлигидаги (Буюк Британия) крематорий ҳудудида ер ёнғоқ мойи идишига боши тиқилиб қолган тулки боласи қутқарилди. У атиги уч ҳафта аввал дунёга келганди, деб хабар беради «Газета.ru».
Ёввойи ҳайвонларни қутқариш ташкилоти — Creatures in Crisis раҳбари Кевин Дрю воқеа жойига етиб келди ва омбур ёрдамида тулкича бошини идишдан чиқариб олди. Унинг айтишича, идиш шиша эмас, пластик бўлгани ҳамда вақтида ёрдамга келингани жониворни қутқариб қолган, акс ҳолда у бўғилиб ўлган бўларди.
Изоҳ (0)