Санкт-Петербургдан Анапага йўл олган «Россия» авиакомпанияси самолёти Пулково аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда 22 май, якшанба куни Life маълум қилди.
Ҳаво кемасининг қайтишига қуш билан тўқнашув сабаб бўлди. Пулковода самолётни рейсдан олишга қарор қилинди ва айни пайтда унда носозликлар ҳамда шикастланишлар бор-йўқлиги текширилмоқда.
A319 биринчи рейси Москва вақти билан 8:26 да парвоз қилганди. Лайнер қайтгач ва бошқа ҳаво кемасига алмаштирилгач, йўловчилар 10:59 да Анапага учиб кетди.
Изоҳ (0)