Америкалик тадқиқотчилар ёруғликнинг ҳатто бир марталик таъсири ҳам инсонда моддалар алмашинувини сезиларли даражада ўзгартиришини аниқлади. Бу ҳақда «N+1» хабар бермоқда.
Иллинойсдаги Шимоли-ғарбий университет ва Кливленддаги Кейс-Уэстерн университети ходимлари уч кунлик тажрибада иштирок этиш учун 19 нафар соғлом кўнгиллини таклиф этди.
Тажрибанинг деярли барча вақтини қатнашчилар хира ёруғликда ўтказди. Учинчи куни эса улар икки гуруҳга бўлиниб, бири эрталаб, иккинчиси эса кечки пайт уч соат кучли ёруғлик остида бўлди. Кўнгиллилардан ҳар ярим соатда глюкоза ва инсулин таҳлили учун қон намуналари, кортизол, лептин ва грелин олинди. Уйқуга берилиш ва иштаҳа даражаси баҳоланди. Олинган натижалар бир кун аввалги таҳлиллар билан солиштирилди.
Икки гуруҳда ҳам кучли ёруғлик инсулин секрецияси ва унга хайрихоҳликни сезиларли оширди, шунингдек, уйқуга берилувчанликни камайтирди. Кечки гуруҳда эса глюкозанинг қонда тўпланиш даражаси ҳам ошгани кузатилди. Шу тариқа моддалар алмашинуви ёруғлик тартибига ҳам боғлиқ эканлиги, ёруғлик кучига таъсир кўрсатиб, уни ўзгартириш мумкинлиги аниқланди.
Изоҳ (0)