АҚШ президентининг ИШИД радикал гуруҳига қарши кураш бўйича халқаро коалициядаги махсус вакили Бретт Макгерк Яқин Шарқдаги кучлар қўмондони генерал Жозеф Вотел Сурияга ташриф буюргани ва террорчиларнинг норасмий пойтахти Раққага ҳужумни муҳокама этгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Генерал Вотел Раққага ҳужумни тайёрлаш учун Сурияда бўлди», — деб ёзди Макгерк Twitter’даги саҳифасида.
АҚШ президенти Барак Обама Ганновердаги саммит чоғида Суриядаги америкалик махсус бўлинмалари жангчилари сони олти баробар кўпайишини эълон қилганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)