20 май куни Тошкент вақти билан 15:11 да Қрим аҳолиси электр токисиз қолди, деб ёзади «РБК». Бунга юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани, натижада эса электр узатиш симига зарар етгани сабаб бўлди.
Қрим энергия тизимида ҳодиса оқибатида ўз ишини тўхтатмаган энергия кўприги объектлари мавжудлиги туфайли Қрим истеъмолчиларининг электр таъминотини бор-йўғи 25 дақиқа ичида тўлиқ тиклашга муваффақ бўлишди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин видеокўприк давомида Қрим энергия кўпригининг охирги, тўртинчи тармоғини ишга туширганди.
Изоҳ (0)