Тошкентдаги Ички ишлар вазирлиги академияси яқинида Captiva автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳодиса ҳақидаги фотохабар 20 майга ўтар кечаси Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.
Ҳодиса натижасида Captiva йўл ёқасидаги дарахтлар орасига ёнбошлаб тиқилиб қолган. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, ЙТҲ Captiva ҳайдовчисининг катта тезликда ҳаракатлангани оқибатида юз берган бўлиши мумкин.
ЙТҲ натижасида жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)