General Motors спорт автомобиллари ва бошқа тезкор моделларга карбонли ғилдирак дискларини ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Motor хабар берди.
Концерн шундай дискларни синаб кўришни бошлади ва йўлдаги нуқсонларнинг уларга таъсирини ўрганмоқда. Ишлаб чиқарувчи карбон ғилдиракларидан фойдаланиш ҳар бир модель вазнини тахминан 15 килограммга камайтириши ва автомобиль динамик кўрсаткичларини яхшилашини билдирмоқда.
General Motors машиналарида карбонли ғилдирак дисклари айнан қачон пайдо бўлиши номаълум. Улар билан дастлаб V-туркумидаги Cadillac — CTS-V ва ATS-V, кейинчалик эса, шунингдек, Chevrolet Corvette ва Camaro жиҳозланиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)