Facebook’даги «Водители Ташкента» ва «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳларида Тошкентнинг турли чорраҳаларида у ёки бу сабабга кўра қисман ёки тўлиқ тўсилиб қолган светофорларнинг суратлари пайдо бўлди.
«Шу ҳолат яхшими?», — деб мавзуни очиб берган «Водители Ташкента»нинг бир аъзоси. «Шаҳарда шундай светофорлар кўплаб топилади», — деб қўшимча қилган бошқа бир фойдаланувчи.
Симёғоч, устун ёки йўл белгисининг ортида қолиб кетган светофорларнинг суратлари аксарият ҳолларда ҳайдовчилар томонидан олингани ҳам фойдаланувчилар эътиборидан четда қолмаган.
«Бир камчиликни кўрсатмоқчи бўлаяпсизу, аммо ўзингиз ҳаракат вақтида уяли телефондан фойдаланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузяпсиз», — қабилида фикр билдирган бир фойдаланувчи.
Изоҳ (0)