Дамашқдан шарқда исёнчи гуруҳлар ўртасидаги тўқнашув натижасида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РБК» Инсон ҳуқуқларига риоя қилиш бўйича Сурия мониторинг марказига таяниб.
Бунда гап мухолифатчи «Юқори музокара қўмитаси»га кирадиган «Жайш ал-Ислом» гуруҳи ҳамда унга қарши «Файлоҳ ал-Раҳмон» ва «Фустат армияси» гуруҳлари ҳақида бормоқда.
Тўқнашувлар 28 апрелда, «Жайш ал-Ислом» исёнчилари ўзлари кучли нуқталарга эга Шарқий Гута ҳудудида ўқ ёмғири остида қолгач, бошланган.
Айни пайтда исёнчи гуруҳлар ўртасидаги низолар бошидан буён ҳалок бўлган кишиларнинг умумий сони 500 кишига етган.
Изоҳ (0)