Самарқанд шаҳрида эндиликда жамоат транспорти хизмати учун тўловни пластик картадан махсус кассаларда харид қилинган жетонлар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» хабар бермоқда.
Жетонларнинг амалга киритилиши вилоят ҳокимининг «Самарқанд шаҳрида жамоат транспортидан — автобуслардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси билан боғлиқдир.
Жетонлар реализацияси бўйича кассалар иш кунлари соат 8:00–18:00 орасида очиқ бўлади. Айтилишича, ҳозирча жетонлар етарли миқдорда етказилмоқда, уларнинг харидорлари сони эса кун сайин кўпайиб бормоқда.
Шаҳарда юрувчи жамоат транспорти ҳайдовчилари жетонларни тўлов сифатида ҳеч қандай муаммоларсиз қабул қилмоқда. «Дилшод транс сервис» МЧЖ директори Ж. Маҳмудовнинг таъкидлашича, янги ташаббус иш жараёнини анча осонлаштирмоқда.
Изоҳ (0)