Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчалари кесишмасида 18 май, чоршанба куни катта тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Фойдаланувчиларнинг ёзишича, Боткин қабристони тарафдан эски ТошМИ томон олиб борувчи йўлнинг таъмирлаш ишлари сабаб ёпилгани туфайли тирбандлик юзага келган.
«Светофор ишлаб турибди, бироқ ҳамма биринчи бўлиб ўтиб олишга уринаётгани сабаб чорраҳада тирбандлик юзага келган», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.
Изоҳ (0)