Англия чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Борнмут» учрашуви 15 май, якшанба куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо «Олд Траффорд» стадионининг Шимоли-Ғарбий қисмидаги секторларидан бирида топилган шубҳали пакет туфайли ўйин қолдирилган эди.
Луи ван Гал шогирдлари эса бешинчи ўринда қолиб кетди. Англия Премьер-лигасида бешинчи ўрин Европа Лигаси турнирида иштирок этиш ҳуқуқини беради.
«Манчестер Юнайтед» — «Борнмут» учрашуви билан Англия Премьер-лигасининг 2015/16 йилги мавсумига расман якун ясалди.
Қайд этиш жоиз, «қизил иблислар» жорий мавсумни соврин билан якунлаш имкониятига эга. Луи ван Гал шогирдлари Англия Кубоги ғолиблиги учун 21 май, шанба куни Лондоннинг «Кристал Пэлас» жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Англия чемпионати, 38-тур
«Манчестер Юнайтед» – «Борнмут» 3:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 43 Руни, 2:0 – 74 Рэшфорд, 3:0 – 87 Янг, 3:1 – 90, автогол Смоллинг.Огоҳлантириш: Мата (66).
Изоҳ (0)