Россияда Зика вирусига чалиниш билан боғлиқ учинчи ҳолат расман қайд қилинди. Бу ҳақда, Роспотребнадзор ташкилоти раҳбари Анна Поповага асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтилишича, москвалик бемор вирусни Доминикан Республикасида бўлганида юқтириб келган.
Илгарироқ шу ташхис москвалик аёлга ва ярославллик эркакка қўйилган эди. Уларнинг иккиси ҳам Доминикан Республикасида бўлиб қайтганидан сўнг касаллик аломатлари кўзга ташлангани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Зика вирусида гумон қилинган яна икки кишининг хасталикка йўлиққани тасдиқланмади.
Изоҳ (0)