Ўзбекистон Молия вазирлиги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни суғурта қилиш бўйича «Мадад» агентлиги акциядорлик жамияти лицензиясининг амал қилишини вақтинча тўхтатди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, муассаса «Мадад» суғурта компанияси лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарган.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни суғурта қилиш бўйича «Мадад» агентлиги акциядорлик жамиятига 2015 йил 20 октябрда берилган лицензия амал қилиши 2016 йил 13 майдан бошлаб ўн кунга тўхтатилди.
Изоҳ (0)