Анқара ва Истанбулни бирлаштирувчи D-100 шоссеси ўтадиган осма кўприк тагида портлаш содир бўлиши оқибатида тўрт киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда «РБК». Айни пайтда портловчи қурилмани ким ўрнатгани номаълум.
Жабрланганлар портлаб кетган қурилманинг металл бўлаклари тегиши натижасида яраланган. Улар ҳозирда қандай аҳволда эканлиги аниқ эмас. Портлаш, шунингдек, бир нечта автомобилга ҳам зарар етказди.
Портлаш юз берган шоссе вақтинчалик ёпиб қўйилди, кейинроқ ундаги ҳаракат қайта тикланди.
Изоҳ (0)