Россиянинг Ленинград вилояти, Суходольское кўлига қулаган Eurocopter AS 350 вертолёти учувчилари ҳалокат чоғида маст ҳолатда бўлган. Бу ҳақда тергов билан таниш бўлган манбасига таяниб FlashNord хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Иккаласи ҳам маст бўлган. Туни билан ва парвоз олдидан ҳам ичиб олишган», — деди манба.
Шунингдек, учувчилар икки йил аввал вертолёт ҳалокатида қурбон бўлган тадбиркорнинг маъракасига отлангани маълум бўлди.
Аввалроқ Eurocopter вертолётининг ушбу ҳалокатида икки кишининг ўлими факти бўйича жиноий иш қўзғатилган эди.
Изоҳ (0)