АҚШнинг RC-135V ҳарбий-транспорт жосус самолёти 15 май, якшанба куни кечки пайт Россиянинг Калининград вилояти яқинидаги кузатув парвозини якунлади ва Буюк Британиядаги «Милденхолл» авиабазасига қайтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Жосус-самолёт Болтиқ денгизи устида, Калининград билан чегара яқинида топшириқ бажариб, бир соатга яқин вақт ўтказди. RC-135V транспондери ёқилган ва самолёт радарларга кўринган. Уни тутиш учун Россия ҳарбий-коинот кучларининг Су-27 қирувчи-самолёти кўтарилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)