Доминикан республикасида ўтказилаётган умумий сайловларда 4106 нафар мансабдор шахс, жумладан, президент, Миллий конгресснинг 222 аъзоси, 158 мэр ва уларнинг ўринбосарлари, 1164 нафар муниципал даражадаги раҳбар сайланади. Сайловчилар рўйхатига 6,7 миллионга яқин фуқаро киритилган, дея хабар беради «ТАСС».
Бу 1961 йили генерал Рафаэль Леонидас Трухильо тузуми ағдарилганидан бери ўтказилаётган ҳисоб бўйича ўн бешинчи умумий сайлов. Давлат раҳбарлигига мамлакатнинг амалдаги президенти Данило Медина ва Замонавий инқилоб партияси вакили Луис Абинадер даъвогарлик қилмоқда. Ғолибни аниқлаш учун кўпчилик — 50% ва битта овоз кифоя. Агар номзодлардан ҳеч бири етарли овоз тўплолмаса, 12 июнда сайловларнинг иккинчи босқичи ўтказилади.
16 май, душанба куни дастлабки натижалари маълум бўладиган сайловларда тинчликни таъминлаш учун 25 мингдан ортиқ полициячи жалб этилган.
Изоҳ (0)