Ўрта моторли келгуси авлод Chevrolet Corvette 2018 йил январида Детройтдаги моторшоуда илк бор намойиш этилади. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Ҳозирда ўрта моторли купе лойиҳаси оригинал Corvette яратувчиси муҳандис Зора Аркус-Дунтов ишлаб чиққан CERV тажриба автомобиллари туркуми шарафига ZERV дея белгилаб қўйилган. Модель 450—500 от кучига эга V8 двигателининг такомиллашган версияси билан жиҳозланади. Купенинг нархи тахминан 80 минг долларга боради.
2019 йилда суперавтомобилнинг саккиз цилиндр, 32 клапанли мутлақо янги версияси пайдо бўлади. Унинг баҳоси 100 минг доллардан бошланиши кутилмоқда. Ниҳоят, яна бир йилдан сўнг Corvette’нинг гибрид модификацияси – E-Ray тақдим этилади. Гибриднинг олди ўқида электр мотори бўлиши тахмин қилинмоқда, бу эса купени тўлиқ узатмали автомобилга айлантиради.
Изоҳ (0)