Беларусдаги Волковиск шаҳрида нон буханкаларига автомобиль бошқараётганда спиртли ичимлик ичмаслик ҳақидаги чақириқ жойлаштирилди. Бу ҳақда «Авто Mail.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий нон заводи «ДАН огоҳлантиради: мастларга руль бошқарувида ўрин йўқ!» стикери жойлаштирилган нонлар туркумини чиқарди. ДАН ташаббускори бўлган ушбу акцияни руҳонийлар ҳам қўллаб-қувватлади.
Нон заводида билдиришларича, алкоголга қарши стикерлар ёпиштирилган нонларнинг биринчи туркуми 18 мингтани ташкил этган. Келгусида уларни доимий асосда барча ёрлиқларга ёпиштириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)