Тошкент шаҳридаги Содиқжон Толипов кўчасида MAN юк машинаси ҳамда Matiz ва Damas автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида қолдирилган хабарга кўра, ҳодиса 13 май, жума куни юз берган.
«Бугун, Аэропортдан Темирйўл муҳандислари институтига олиб борувчи йўлда юз берган авария, қурбон бўлганлар бор», — деб ёзади Facebook фойдаланувчиси.
Хабарга илова қилинган фотосуратларда тўқнашув натижасида олд томони деярли йўқ бўлиб кетган Matiz, авария оқибатида жиддий зарарланган MAN юк машинаси ва Damas’ни кўриш мумкин. Ҳодиса жойида кўплаб милиционерлардан ташқари, қутқарув хизмати ходимлари ҳам бўлган.
Қурбонлар ва жабрланувчилар сони ҳақида аниқ маълумот ҳозирча мавжуд эмас.
Изоҳ (0)