Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод сифатида илгари сурилишини деярли таъминлаб бўлган Дональд Трамп сайлов кампанияси учун 100 миллион доллар ажратилиши ваъдасини олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур маблағни АҚШнинг бадавлат кишиларидан бири, Лас-Вегасдаги Sands қиморхонаси эгаси Шелдон Аделсон ўтказиб беришга тайёр. The New York Times манбаларига кўра, Трамп ва Аделсон шу ҳафтада учрашган ҳамда хайрия ажратилиши юзасидан келишиб олган. Республикачилар партиясининг йирик ҳомийларидан ҳисобланадиган 82 ёшли Аделсон партиянинг Конгрессдаги фракциясини қўллаб-қувватлашни қисқартириб, бор эътиборини Трампнинг кампаниясига қаратишга қарор қилган.
Бундай ёрдам миллиардерга ортиқчалик қилмайди, чунки шу пайтгача у сайловолди кампаниясини шахсий маблағи ва тарафдорларининг камтарона хайриялари ҳисобилан молиялаштириб келаётганди. Яқинда Трампнинг ўзи президентлик лавозими учун курашга киришишга 1 миллиард доллар талаб этилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)