АҚШнинг Жоржия штати Атланта шаҳри яқинида енгил моторли самолёт авиашоу ўтказиш вақтида қулаб тушди, дея хабар бермоқда «РБК» ҳукумат баёнотига таяниб.
Самолёт ичида бўлган учувчи ҳалок бўлди. Авиашоу томошабинлари орасида самолёт қулаши натижасида жабрланганлар йўқ.
Енгил моторли ҳаво кемаси бошқа самолётлар билан биргаликда трюклар бажараётган эди. У доира ясаб учиш учун пастлаган, бироқ шу пайтда икки қисмга бўлиниб кетган, улардан бири эса ёниб кетган.
Изоҳ (0)