Янги Гвинея оролининг ғарбий, Индонезияга қарашли қисмида 5,6 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда АҚШ геология хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Хизмат маълумотларига кўра, ерости силкинишлари маркази пойтахт Жакартадан 564 километр ғарбда, 10 километр чуқурликда бўлган. Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)