Бангладешда тропик довул келтириб чиқарган чақмоқлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 64 кишига етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олдинроқ офат 35 кишининг умрига зомин бўлгани билдирилганди.
Ўлим билан якунланган ҳолатларнинг аксарияти мамлакатнинг қишлоқ туманларида рўй берди. Қурбонларнинг кўпчилиги дала ишлари билан машғул фермерлар эди.
Изоҳ (0)