Россиялик дипломатлар Шимолий Корея расмийлари томонидан Россия спорт яхтаси қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятни изга солишга қаратилган чораларни қўрмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
«Корея томонига қўлга олиш сабабларини изоҳлаш талаб этилган нота юборилди. Айни пайтда кема КХДРнинг Кимчак портига келтирилган. Россиянинг Чондиндаги бош консули экипаж билан кўришиш учун рухсат берилишини кутмоқда. Россия фуқаролари ҳаёти ва саломатлигига хавф йўқ», — дейилади Россия ТИВ хабарида.
13 май, жума куни КХДР иқтисодий ҳудуди чегарасидаги халқаро сувларда Шимолий Корея чегара ҳимояси томонидан Россия байроғи остида сузаётган ва беш нафар экипаж аъзоси бўлган «Элфин» яхтаси ушланган. Кема Пусандан (Жанубий Корея) Владивостокка йўл олаётганди.
Изоҳ (0)