Россия таркибидаги Доғистон Республикасининг Дербент шаҳрида махсус операция якунланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» минтақа ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб. Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт жангари йўқ қилинди.
Воқеа жойида ёнғин хизматлари ишламоқда, жангарилар яширинган хонадон ёниб кетган. Харобалар тартибга келтирилмоқда.
Жангарилар қўлга олган Дербент жиноий қидирув бўлими бошлиғи Муса Мусаевнинг жасади ҳам хонадон ичида қолган.
Отишмаларда 14 нафар полиция ходими яраланган.
Манба берган маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот ходимлари бандитлар гаровда тутиб турган полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабар топиши билан, улар бекинган хонадонга ҳужум уюштирган. Жиноятчилардан бири полиция ходимларига қарата граната отган ва ўт очган.
Изоҳ (0)