Россия пойтахтидаги Хованский қабристонида 400 га яқин киши иштирок этган оммавий муштлашувда бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мушталашув чоғида ўқотар қуролдан фойдаланилган, шу сабабли ҳалок бўлганлар ва оғир жароҳатланганлар бор, уларни тиббий ёрдам машинаси олиб кетмоқда», — дея маълум қилган пойтахт ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, можаро қабристондаги хизмат кўрсатиладиган ҳудудларни бўлишиб олиш борасидаги келишмовчиликлар асосида келиб чиққан.
Тартибсизликларни бартараф этишга махсус бўлинмалар жалб этилгани ва айни пайтда уларга чек қўйилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)