Тошкентнинг Амир Темур хиёбони олдидаги икки курант икки хил вақтни кўрсатмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Maslahat.uz» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
Фотохабар муаллифининг ёзишича, икки минорадан биридаги соат «уч кундан бери иккинчисига нисбатан 10 дақиқа олдинга ўтиб кетган».
Хабарга илова қилинган фотосурат 14 май, шанба куни соат 10:00 да олингани ёзилган. Унда соатларнинг бири 10:00 ни, иккинчиси эса 10:10 ни кўрсатиб турибди.
Маълумот учун, Тошкент куранти 1947 йили қурилган бўлиб, биринчи марта ўша йилнинг 30 апрель куни бонг урган. 2009 йили курантдан 30 метр узоқликда унинг эгизаги барпо этилган эди.
Изоҳ (0)