13 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Андижонлик талабалар 0,7 тонна сув ва 3412 стакандан Ўзбекистон байроғини тайёрлади. Ғаройиб видео!
2. Ўзбекистонда янгиланган Captiva сотувга чиқди. Энг асосий янгилик — энди машинанинг мультимедиа тизимидан фойдаланиб, телефон қилиш имкони бор.
3. Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли шамол ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳудудида нам ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан дам олиш кунлари мамлакатда об-ҳаво ўзгариши кутилмоқда.
4. Шоҳрух рэпер: 2,5 йил аввал шаърий ва қонуний никоҳдан ўтганман, шароит бўлмагани учун тўй ўтказмаган эдим. Бир ёшдан ошган фарзанди бор хонанданинг тўйи 12 май куни бўлиб ўтди.
5. Англияда «Лестер» стадионининг ҳавоси сотувга қўйилди. Унча қиммат эмас — бир банкаси 30 фунт стерлингга (43,36 доллар) баҳоланмоқда. Кечки бозор.
Изоҳ (0)