Тунис хавфсизлик кучлари мамлакатда туркум терактлар ташкил этиш ҳаракатининг олдини олди. Бу ҳақда республика ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«11 май, чоршанба куни пойтахт шимолидаги Эттадамун туманида мамлакатнинг турли минтақаларидан келган бир гуруҳ террорчиларни қўлга олишга муваффақ бўлинди. Жиноятчилар Тунис ҳудудида терактлар уюштиришни режалаштирган. Улардан Калашников автоматлари, граната ва тўппончалар топилган», — дея таъкидланган ИИВ хабарида.
Шунингдек, Мнихла минтақаси, Аряна вилоятида мамлакат миллий гвардияси бўлинмалари томонидан ўтказилган махсус операция давомида икки қуролланган террорчи йўқ қилинган ва 16 нафари ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)